Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчиларини сайлаш кампанияси бошланди

Дата: 19:08, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – 5 майда Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчиларини сайлаш кампанияси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сайловда 9764 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 99 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланади.

Сайлов тартиби оддий: йиғилиш раисли кўрсатилаётган ҳар бир номзодни таништириб ўтади. Номзодлар ҳам ўзининг дастури ва истиқболдаги режаларини баён этади.

Кейин йиғилиш аъзолари овоз бериб, унинг натижасида ғолиб аниқланади.

Сайловлар жорий йилнинг июни охиригача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: