Ўзбекистонда фуқаролар йиғинларини ноқонуний қурилишлар устидан назоратга жалб қилиниши мумкин
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Фуқаролар йиғинларига ноқонуний қурилишларни аниқлаш учун шахсларни сайлаш ваколатлари берилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктлари бош режасини бажаришни таъминлаш ва шаҳарсозлик меъёрларини бажариш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан кўзда тутилган. Лойиҳа қонунчилик хужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган.
Хужжатда поселка, қишлоқ ва овуллар фуқаролар йиғинларига ноқонуний қурилишларни аниқлаш учун шахсларни сайлаш ваколатлари бериш кўзда тутилмоқда. Бу раиснинг ўзи, унинг маслаҳатчилари, посбон, экология ва ободонлаштириш комиссияси аъзолари бўлиши мумкин.
Ушбу масъул шахслар ўн кунда камида бир марта уларга бириктирилган ҳудудни айланиб чиқишлари зарур. Мониторинг нафақат ерни ўзбошимча эгаллаб олиш, балки фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли ерларда тегишли лойиҳа-смета хужжатларимиз объектлар қурилиши устидан амалга оширилади.
Қонунбузарларга ер участкаларини ўзбошимча эгаллаб олишни бартараф қилиш ҳақида билдиргилар жўнатилади.
Агар натижа бўлмаса, ҳоким томонидан объектни бузиш қарори чиқарилади, бу ҳам иш бермаса, кейин иш судга жалб қилинади.
Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда юқоридаги ваколатлар ер қурилиши ва кўчмас мулк кадастри органларида мавжуд.