Ўзбекистонда фуқароларнинг ўрмонларни қўриқлаш ҳуқуқи қонунлаштирилди

Дата: 17:12, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистонда фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни қўриқлаш ишларида қонуний асосларда иштирок этиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уларнинг ўрмонлар муҳофаза қилинишини таъминлаш ва улардан фойдаланишдаги иштироки механизмлари янги таҳрирдаги “Ўрмон тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан кўзда тутилган.

Хусусан, улар дастур ва тадбирларни амалга ошириш, аҳоли орасида ўрмонлардан оқилона фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат идораларига бу соҳада кўмак кўрсатишда иштирок этадилар.

Сенат матбуот хизмати маълумотига кўра, қонун билан ўрмонни қўриқлашга доир қатор чоралар, жумладан қоидалар, чеклов ҳамда тақиқлар, ўрмонга зарарли таъсир кўрсатилишининг ёки унинг йўқ қилиб юборилишининг олдини олишга қаратилган қоидалар жорий этилмоқда.

Сурат манбаи: https://1home.eu/5-hidden-gems-poland/

Янгилик билан ўртоқлашиш: