Ўзбекистонда фуқароларнинг тиббиёт карталари электрон базаси яратилади
Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Соғлиқни-сақлаш” ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Парламент матбуот хизмати маълумотларига кўра, оилавий поликлиника ва бошқа жойларда фуқароларнинг тиббиёт карталари электрон базаси яратилмоқда.
Ушбу чора кўплаб масалаларни ҳал қилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янги даражага кўтариши зарур. Масалан, электрон ариза орқали шифокор қабулига ёзилиш мумкин бўлади. Бу орқали тиббий муассасаларга ташриф буюрувчиларга ноқулайликлар туғдирувчи кўп соатлик навбатлар масаласини ҳал қилиш мумкин бўлади.
Лойиҳа 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш дастурига мувофиқ ташкил этилган.