Ўзбекистонда фуқаролик паспортлари ўрнига ID-карталар жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:31, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ички фойдаланиш учун фуқаролик паспортлари ўрнига шахсни тасдиқловчи идентификация карталари (ID-карталар) жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегияси посталида муҳокамага қўйилган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га оид давлат дастури лойиҳаси билан кўзда тутилган.

Унда айтилишича, 2018 йил 20 апрелгача президентнинг фуқароларнинг хорижга чиқиш тартибини соддалаштириш бўйича қарори лойиҳаси тайёр бўлади. Ҳужжатда Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортидан хорижий паспорт сифатида фойдаланилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамизки, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон хорижга чиқиш учун  фуқароларнинг биометрик паспортларини жорий этиш ва чет элга чиқиш учун рухсат берувчи стикерни бекор қилишни режалаштирилаётган, амалдаги паспортлар эса фақат миллий ҳужжат сифатида қолиши кўзда тутилаётган эди.  

Сурат манбаи: https://travel.tochka.net/9167-kak-vyglyadit-i-skolko-stoit-biometricheskiy-pasport-ukrainy/

Янгилик билан ўртоқлашиш: