Ўзбекистонда футбол бўйича мамлакат чемпионатининг энг қизиқарли ўйини кўчирилди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 13-турида пойтахтнинг “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтказилиши керак бўлган ўйин 5 июлга кўчирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу ҳол “Пахтакор”нинг 9 ўйинчиси Ўзбекистон олимпиа терма жамоаси сафига чақирилганлиги муносабати билан содир бўлди. Ҳозир Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Хитойдалар. Бу ерда жамоа Хитой олимпиа терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади”, - деб таъкидлашди мамлакат Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.