Ўзбекистонда футбол бўйича миллий терманинг иккинчи учрашуви бекор қилинди

Дата: 17:04, 31-05-2016.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда футбол бўйича миллий терманинг ҳисоб бўйича иккинчи учрашуви бекор қилинди. Бу сафар Экваториал Гвинея билан учрашув бекор қилинди, деб хабар қилади Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) матбуот хизмати.

ЎФФ хабар беришларича, ўйин Экваториал Гвинея Футбол федерацияси илтимосига кўра бекор қилинган.

Ўйиннинг бекор қилинишига сабаб – Экваториал Гвинея ва Бенин термаси ўртасидаги Африка Миллатлари кубогининг 2016 йил 3 июнга белгиланган ўйини кўчирилиши мумкинлигидир.

Экваториал Гвинея Футбол федерациясининг бош котиби Тадео Нсуе Онва жамоалар ўртасидаги ўйин яқин орада ўтказилишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамизки, бундан бир оз олдин ЎзТАГ Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари ўртасидаги ўйин бекор қилингани ҳақида хабар берган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: