Ўзбекистонда футбол бўйича янги халқаро турнир бўлиб ўтади
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Марказий Осиё Футбол ассоциацияси Тошкентда 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида CAFA CUP халқаро турнирини ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“6-9 август кунлари бўлиб ўтадиган чемпионатда Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон термалари қатнашадилар. Ўйинлар пойтахтдаги “Жар” ва “Пахтакор” стадионларида ўтказилади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.
Бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган Марказий Осиё Футбол ассоциациясини ташкил этиш Осиё футбол конфедерациясининг 2015 йил январда Мельбурнда бўлиб ўтган навбатдан ташқари конгрессида маъқулланган эди. Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов янги ташкилотнинг раҳбаридир.


