Ўзбекистонда футбол тренерининг лицензияси келишилган ўйин учун олиб қўйилди
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерацияси “Металлург” (Бекобод) ФК бош тренери Рустам Мирсодиқовнинг лицензиясини келишилган ўйин учун 2015 йил футбол мавсуми охирига қадар қайтариб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лицензиянинг чақириб олинишига сабаб Бекобод клуби ва пойтахтнинг “Пахтакор”и ўртасидаги ўйин бўлди.
“Эксперт кенгаши Ўзбекистон чемпионати 23-тури доирасида, 2015 йилнинг 25 сентябрида “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган Тошкентнинг “Пахтакор” ва Бекободнинг “Металлург” жамоалари ўртасидаги 3:2 ҳисобида “Пахтакор” ғалабаси билан тугаган ўйиннинг видео тасвирини ўрганиб чиқиб, “Металлург” ФК учрашувнинг 83-дақиқасидан кейин намойиш қилган ўйинни шубҳали ва спорт приципларига зид тус олганини аниқлади”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.
Эслатиб ўтамизки, мазкун ўйин давомида “Металлург” “Пахтакор” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Бироқ, “Металлург” ҳимоячиларининг ўйин сўнгидаги ҳаракатлари дарвозалари томон икки бора ўн бир метрлик жарима тўпи белгиланишига олиб келди. Натижада, ўйин эса 3:2 ҳисоби билан “Пахтакор” фойдасига якунланди.