Ўзбекистонда футболни молиялаштириш учун янги манба белгиланди

Дата: 17:37, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ - Ўзбекистонда футболни молиялаштиришнинг янги манбаси белгиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сйтида жойлаштирилган.
     Республикада футболни янада ривожлантириш ва Футбол федерациясининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларида истисно тариқасида Футбол бўйича республика олий спорт усталиги мактабига Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадларнинг 50% ўтказиб беришга рухсат берилди.
     Ўз навбатида, Футбол федерациясига юқорида кўрсатилган маблағлардан футбол бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун мақсадли фойдаланиш, ушбу мақсадлар учун спорт анжомлари, спорт кийим-кечаги ва ускуналар сотиб олиш, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфлаш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: