Ўзбекистонда Футзал уюшмаси ва Аёллар ва пляж футболи уюшмаси тугатилди

Дата: 09:37, 12-10-2017.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Футзал уюшмаси ва Аёллар ва пляж футболи уюшмаси тугатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Октябр ойидан эътиборан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу йўналишларнинг ривожи, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалаларини ўз назорати остига олди.

“Эндиликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаларининг таркибий тузилмаларида футзал, пляж футболи ва аёллар футболи билан шуғулланадиган алоҳида лавозимлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, Республика олий мактаби қошида ҳам шу соҳа билан шуғулланадиган мураббийлар гуруҳи иш бошлади”, - дейилади Футбол федерацияси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: