Ўзбекистонда ФВВ ҳудудий бошқармаларига асбоб-ускуналар ва махсус кийимлар топширилди

Дата: 16:56, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ФВВ ҳудудий бошқармаларига асбоб-ускуналар ва махсус кийимлар топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг 28-29 октябрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаларига қутқарув отрядлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, фаолиятини такомиллаштириш, отрядларда хизмат қилаётган қутқарувчиларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида асбоб-анжомлар, қутқарув воситалари, махсус техникалар топширилди”, - дейилади республика ФВВ матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, махсус отрядларнинг эҳтимолли хавфларга тайёргарлигини ошириш мақсадларида қутқарув отрядлари фаолиятида қўллашга мўлжалланган ва алоҳида буюртмага асосан фавқулодда вазиятлар шароитида ишлашга ихтисослаштирилган махсус “Isuzu” автотранспорт воситалари ҳам харид қилинган бўлиб, улар маҳаллий автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилган.

“Яқин кунларда уларни тегишли Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига тантанали равишда топшириш кўзда тутилган”, - деб таъкиланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: