Ўзбекистонда гўдакларни эмизиш учун махсус ажратилган жойлар ташкил этилади

Дата: 15:29, 03-04-2019.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда гўдакларни эмизиш учун махсус ажратилган жойлар ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Чақалоқ ва ёш болаларни озиқлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2 апрель куни бўлиб ўтган мажлисда кўриб чиқилди.

“Қонун лойиҳаси гўдаклар, кичик ёшдаги болалар билан бирга оналари бўлиши мумкин бўлган жамоат жойларида тегишли санитария ва гигиена қоидаларига жавоб берадиган гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни эмизишга мос бўлган махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши назарда тутилмоқда”, - дейилади парламентнинг қуйи палата матбуот хизмати хабарида.

Ҳужжатда, шунингдек, гўдакларни она сути билан боқишни тарғиб қилиш, болалар озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар, уларга риоя қилиш чоралари, сертификатлаш масалалари ва ушбу соҳадаги тиббиёт ходимларининг ўрни ва вазифалари белгилаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, соҳани тартибга солиш, унда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ваколатлари ҳам аниқланмоқда.

Депутатлар қайд этганидек, ушбу қонун лойиҳаси соғлом насл ва баркамол авлодни етказишга қаратилган қатор тадбирларнинг мантиқий давоми ва қонуний асо сбўлиб хизмат қилади.

 

Сурат манбаи: canal3.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: