Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларни текшириш тартиблари ўзгартирилди

Дата: 17:48, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда газ ҳисоблагич қурилмаларини текширишнинг янги тартиблари тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда газ ҳисоблаш қурилмаларини даврий текшириш муддатлари жисмоний шахслар учун 4 йилда бир мартани, юридик шахслар учун эса 2 йилда бир мартани ташкил қилади. Газ таъминоти корхонаси ҳисоблаш қурилмасини текширишдан 30 кун олдин истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Ҳисоблаш қурилмасини ечиш газ таъминоти корхонаси мутахассиси томонидан талабнома тушганидан кейин 5 кун давомида истеъмолчи иштирокида амалга оширилади”, - дейилади хужжатда.

Айни пайтда пломбанинг сақланганлиги текширилади ва икки нусхада баённома тузилиб, улардан бири истеъмолчига берилади.

Қурилма ечилганидан кейин газ истеъмолчилнинг истагига кўра ҳисоблаш қурилмасисиз уланиши ёки ўчириб қўйилиши мумкин. Бу баённомада махсус қайд этилади. Газ ҳисоблаш қурилмасисиз уланганда, ишлатилган табиий газ учун тўлов белгиланган ставкалар бўйича амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: