Ўзбекистонда газ ва электр тармоғига қайта уланганлик учун деярли 300 минг сўм жарима солинади

Дата: 17:39, 29-06-2017.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аҳолига газ ва электр тармоғига қайта уланганлик учун деярли 300 минг сўм жарима солинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ж.А.Ариповнинг таъкидлашига кўра, 1 июлдан бошлаб истеъмолчи жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 кунига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергоресурслар учун тўлиқ ҳақ тўлашлари зарур. 11- кундан бошлаб бюро ходимлари қарздорликни ёпишга қўшимча 5 кун бериладиган қарздорлар рўйхатини қўлларига оладилар.

“Юридик шахслар ва якка тадбиркорларга энергоресурслар етказиб бериш 100% олдиндан тўлов асосида амалга оширилади. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда истеъмолчилар элект ва газ тарқатиш тармоқларидан узиб қўйилади. Айни пайтда жисмоний шахсларга газ ва электр тармоғига қайта уланганлик учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 баравари, юридик шахсларда энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараварига тенг жарима солинади”, - деб таъкидлади Арипов.

2016 йил 1 октябрдан ЭКИҲМ 1 баравари = 149,775 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: