Ўзбекистонда газ ва электр қуввати учун қарздорликни иш ҳақидан мажбурий ундириш тартиби тасдиқланди

Дата: 16:14, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармон доирасида газ ва электр қуввати учун қарздорликни иш ҳақидан мажбурий ундириш тартиби тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари ушбу хужжат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюросига газ ва электр қуввати учун қарздорликни иш ҳақидан мажбурий ундириш ҳуқуқини берди.

“Бюрога етказиб берилган энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни ходим – истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш ҳуқуқи берилди”, - деб таъкидланади хужжатда.

Бундан ташқари, янги таркиб етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

ЭКИҲМ=149775 сўм

$1=3846,33 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: