Ўзбекистонда газ ва электр қуввати учун устама жорий этилади

Дата: 14:47, 15-11-2017.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда газ ва электр қуввати учун индекс қилинадиган инвестицион устама жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.

Устама электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилиши муносабат билан белгиланмоқда.  2020 йил 1 январдан бошлаб истеъмолчилар қўшимча 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм тўлайдилар.

“Дастлабги босқичда 2 млн дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларини  “Sagemcom”, “Elster GmbH” компаниялари ва “Toshelectroapparat” МЧЖ ХКдан истисно тариқасида тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилинади”, - деб таъкидланади ҳужжатда.

Ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳар 10 йилда амалга оширилади, ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш эса “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва МИБси томонидан таъминланади.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: