Ўзбекистонда газдан заҳарланиш билан боғлиқ икки ҳолат юз берди
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 22 декабрда Ўзбекистонда газдан заҳарланиш билан боғлиқ икки ҳолат юз берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“22 декабр куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган, Ф.А.(исмли аёл) уйида темир идишга кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган”, - дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.
Бундан ташқари, 22 декабр куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги “Обод” МФЙда яшаган, Г.Т. исмли аёл иситиш печига кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сурат манбаи: https://24.kz