Ўзбекистонда General Motorsнинг маҳаллий филиал фаолияти текширилмоқда

Дата: 17:58, 11-05-2016.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги GM Uzbekistan ҚКда молия-хўжалик фаолиятини қонунчиликнинг кўплаб бузилиши ҳолатлари бўйича комплекс текширув бормоқда. Бу ҳақида REGNUM АА мухбирига республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба маълум қилган.

Манбанинг сўзларига кўра, ҳокимият ҚК томонидан валюта ва божхона қонунчилигини кўп маротаба бузиш, шунингдек, бошқа қонунбузарликлар фактларига доир маълумотларга эга.

Шунингдек, бундан олдинроқ “Ўзавтоаноат” АЖ бошқарувининг раиси, GM Uzbekistanнинг бош директори Тохир Жалилнинг хибсга олингани, унга жиноий иш очилгани маълум қилинган эди.

“Корхонанинг қатор бошқа ходимлари ҳам хибсга олинган”, - деб аниқлаштирди манба.

Эслатиб ўтамизки, GM Uzbekistan – General Motor ва “Ўзавтоаноат” АЖнинг қўшма корхонасидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: