Ўзбекистонда генетик модификациялашган организмларни аниқлаш бўйича уч стандарт жорий этилмоқда
Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 1 сентябрдан Ўзбекистонда генетик модификациялашган организмларни (ГМО) аниқлаш бўйича уч стандарт жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзстандарт” агентлиги маълумотларига кўра, маълумот, аввало, тадбиркорлик субъектлари ва мувофиқликни баҳолаш субъектлари учун тарқатилган.
Ушбу стандартлар белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлиб, “Ўзстандарт” агентлиги қарори билан жорий этилмоқда.
Улар орасида озиқ овқат маҳсулотлари бўйича ГОСТ ИСО 21569-2009, нуклеин кислотасига асосланган сон услублари бўйича ГОСТ ИСО 21570-2009 ва нуклеин кислотаси эриши бўйича ГОСТ ИСО 21571-2009 кабилар бор.
Кўрсатилган стандартлар халқаро ИСО стандартларига мос бўлиб, генетик модификациялашган организмлар ва улардан юзага келадиган маҳсулотларни аниқлаш учун таҳлил услубларини ўз ичига олади.