Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида янги компания ташкил этилади

Дата: 17:13, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 майда Сардоба сув омбори билан танишуви чоғида гидроэнергетика соҳасида янги компания ташкил этиш режалари ҳақида малум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2010 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда сув омбори бунёд этила бошланган эди. Жорий йилда қурилиши якунланадиган гидроиншоотда 922 миллион куб метр сув тўпланади. Бу Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги унумдор ерлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.

“Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантирмоқдамиз, одамлар такрорий экин экиб, қўшимча даромад топсин. Сардоба сув омбори ҳудуддаги деҳқон ва фермерларга бу борада катта имкониятлар яратади”, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Сув омбори атрофида дам олиш зонаси ҳам ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: