Ўзбекистонда гипсокартон тақчиллиги юзага келиши мумкин

Дата: 18:26, 17-01-2018.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда гипсокартон тақчиллиги юзага келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.

У Ўзбекистондаги энг йирик гипсокартон ишлаб чиқрувчи бўлган “КНАУФ ГИПС БУХОРО” МЧЖ ХК модернизация қилиниши туфайли юзага келиши мумкин.

“Ҳурматли ҳамкорлар ва истеъмолчилар, ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши муносабати билан бизнинг КНАУФ гипсокартон қопламалари заводимиз 2018 йилнинг 1 мартига қадар вақтинча ўз фаолиятини тўхтатиб туради. Шу сабабли қурилиш моллари бозорлари ва дўконларида КНАУФ гипсокартон қопламалари танқислиги вужудга келиши мумкин. Юзага келадиган ноқулайликлар учун компания Сиздан узур сўрайди ва бизларни тушунишингизга умид қилади”, - дейилади ишлаб чиқарувчи хабарида.

Компания маълумотига кўра, янги линиянинг ишга тушириши завод қувватини 30% оширади.

Эслатиб ўтамизки, “КНАУФ ГИПС БУХОРО” МЧЖ ХК Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорида 2011 йилдан бери ишлайди. Ширкат маҳсулотининг бир қисми қўшни давлатларга экспорт қилинади. 

Сурат манбаи: http://gonenyapi.com.tr/index.php?route=product/product&product_id=1772

Янгилик билан ўртоқлашиш: