Ўзбекистонда Глобал ҳарбий куч рейтингида 48-ўринни олди
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Global Firepower Index Глобал ҳарбий куч-қудрат рейтингида 48-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Собиқ совет мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқорида Россия (2) ва Украина (30) жойлашди.
ССРИнинг қолган барча мамлакатлари Ўзбекистондан қуйида. Масалан, Беларусь (50), Қозоғистон (53), Озарбайжон (59), Туркманистон (84), Арманистон (95), Қирғизистон (109) ва Тожикистон (112).
Энг кучли 10 армиялар сирасига Россиядан ташқари АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Япония, Туркия, Германия ва Италия кирди.
Рўйхатда жами 127 мамлакат бор.
Рейтинг қуйисида Намибия, Сомали Марказий Африка Республикаси жойлашган.
Эслатиб ўтамизки, Global Firepower Index рейтингини тузишда 50 атрофида омиллар, жумладан, ҳарбий хизматга яровчи кишилар сони, мамлакатлар армияга сарфлаши мумкин бўлган давлат маблағлари, ҳарбий ҳаво, денгиз кучлари куч-қудрати ва ва бошқалар ҳисобга олинади.


