Ўзбекистонда GlobalGAP стандартларини жорий этиш бўйича синов лойиҳаси бошланди

Дата: 12:32, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда GlobalGAP халқаро стандартлар тизимини жорий этиш бўйича синов лойиҳаси бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳани амалга ошириш учун БМТТД Сирдарё ва Самарқанд вилоятаридаги уч агрофирмаларни танлаб олди, бу ерда ҳозир мевалар ва полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. Шунингдек, ушбу йўналишдаги халқаро эксперт Эдита Страздиня (Латвия) ҳам таклиф этилди”, – деб таъкидлашди БМТТД матбуот хизматида.

Эксперт агрофирмаларни GlobalGAP стандартининг озиқ-овқат ҳавфсизлиги, санитар-гигиеник меъёрлар, сув ресурслардан фойдаланиш, маҳсулотларни сақлаш ва ташиш талабларига мос келиши ўрганиб бўлди. Иш якунлари бўйича тегишли таклифлар берилди.

“Бизнинг мақсадимиз ўзбек ишлаб чиқарувчиларига халқаро сифат стандартларини жорий этишда ёрдам бериш. GlobalGAP стандартини жорий этиш, энг аввало, фермерларнинг ўзларига фойдали ва улар олдида янги мева-сабзовот маҳсулотларининг халқаро бозорлари эшиклари очади”, – деб таъкидлади Эдите Страздиня.

Янгилик билан ўртоқлашиш: