Ўзбекистонда GlobUzCard янги чакана тўлов тизими яратилади

Дата: 19:08, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимлари билан уланган GlobUzCard янги чакана универсал тўлов тизими яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Газета.uz” нашри маълумотига кўра, Марказий банк бошқарувининг GlobUzCardга диор 8 апрелда қабул қилинган қарори Адлия вазирлиги томонидан 15 майда тасдиқланган.

GlobUz тизими “Ягона халқаро процессинг маркази” (ЯХПМ) ҚК томонидан бошқарилади. ЯХПМ эса ўз навбатида мувофиқлантирувчи кенгаш томонидан бошқарилади. Унинг таркибига GlobUzга аъзо банклар раҳбарлари, Банклар уюшмаси вакиллари киради. Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарлари 2 йил муддатга сайланади.

Янги тўлов тизими халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқалар) билан хорижда GlobUz банк карталари билан хорижий валютада банк операцияларини ўтказишни таъминлаш учун алоқаларни ўрнатиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида хорижий банклар карталарини қўллаб-қувватланишини таъминлайди.

“Газета.uz” мурожаат қилган экспертларнинг фикрича, янги тўлов тизими ва янги процессинг марказининг пайдо бўлиши мамлакатда пластик карталар бозорида рақобатни пайдо қилиб, унинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда UzCard банклараро тўлов тизими фаолият кўрсатмоқда. Яона умумреспублика процессинг маркази фақат миллий валютадаги операцияларга хизмат кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: