Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобилларини кредитга олиш имконияти пайдо бўлди

Дата: 16:10, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобилларини кредитга олиш имконияти пайдо бўлди, деб хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотни бугун Twitterнинг Наманган вилоятидан бўлган фойдаланувчиларидан бири “Мана, мошина кредити ҳам очилиб кетибди” деган ёзув билан бирга ўз саҳафасида жойлаштирди.

Фойдаланувчи томонидан келтирилган жадвал кретитга машина олувчи истаганлар учун қисқача маълумотномадан иборат. Унда “Капиталбанк”нинг Наманган филиалидаги автокредитлаш шартлари келтирилган. Хусусан, жадвалда автомобилнинг бошланғич нархи (маркаси кўрсатилмаган ҳолда 20 млндан 45 млн сўмгача), бирламчи бадал ҳажми (6 млндан 13,5 млн сўмгача), шунингдек, уч йил давомида ҳар ойда бўлиб тўлаб бориладиган маблағ (535 мингдан 1,203 млн сўмгача) келтирилган.

Автокредит олиш учун зарур хужжатлар рўйхатига паспорт, яшаш жойидан оила аъзолари сони кўрсатилган маълумотнома, СТИР, жамғариб бориладиган пенсия китобчаси нусхаси, иш жойидан лавозими, меҳнат стажи ва кейинги 12 ойдаги маошига доир маълумотнома кабилар киради.

Қайд этиш зарурки, жадвалга хужжатнинг расмийлигига ишорат қилувчи ҳеч қандай муҳрлар йўқ.

Республикада автокредитлаш очилаганига доир ҳеч қандай расмий маълумот ҳам йўқ.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда GM Uzbekistan ишлаб чиқарилган автомобиллар навбат асосида (баъзи моделлардан ташқари) маҳаллий ва хорижий валютага сотилади.

$1 = 2550,85 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: