Ўзбекистонда ГМОли товарларни аниқлаш учун икки илмий лаборатория ташкил этиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:36, 06-02-2019.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда генетик модификациялаштирилган организмли (ГМО) товарларни аниқлаш учун икки илмий лаборатория ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматининг қайд этишича, 2018-йилнинг октябр ойида Францияда Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссияси музокаралари ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг Европа бозорларига 6200 дан ортиқ савдо позициялари бўйича божсиз кириш ҳуқуқини берувчи Европа иттифоқининг бир томонлама тарифлар преференцияларига (GSP+, Generalised Scheme of Preferences) эга бўлиш имкониятлари бўйича келишув имзоланди.

“Ушбу музокараларда франциялик ҳамкасблар билан халқаро аккредитация талабларига жавоб берадиган “ГМО (Генетик модификацияланган организмлар) таркибли маҳсулотларни аниқлаш” ва “Турғун (заҳарли) органик бирикмаларни (ТОБ) аниқлаш ҳамда уларни тадқиқ қилиш” бўйича иккита лаборатория очиш юзасидан меморандум имзоланди”, - дейилади академия хабарида.

Сурат манбаи: https://www.fakt.pl

Янгилик билан ўртоқлашиш: