Ўзбекистонда Голф федерацияси ташкил қилинди

Дата: 10:09, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Голф федерацияси ташкил қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги спорт ташкилоти Ўзбекистонда Голф Ассоциацияси асосида ташкил қилинган бўлиб, унинг вориси бўлди. Ушбу қарор мамлакатда голф спортини оммалаштириш, шунингдек, унинг Рио-де-Жанейродаги олимпиада дастурига киритилиши муносабати билан ташкил этилди. Шунингдек, федерация халқаро мусобақалар учун спортчи ва мураббийларни тизимли асосда тайёрлаш имконини беради”, – деб таъкидлашди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматида.

Федерация раҳбари қилиб Федор Ким, бош котиб этиб Ихтиер Йўлдошев тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: