Ўзбекистонда Гулистон инфраструктурасини ривожлантиришга доир дастур ишлаб чиқилади

Дата: 10:02, 10-03-2015.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужатни ишлаб чиқиш учун Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги комиссия ташкил этилди. Дастур ҳукумат тасдиғига 2015 йил июнидан кечикмаган ҳолда тақдим этилиши зарур. Бундан ташқари, Сирдарё вилояти ҳокимлиги апрел охирига қадар Гулистон шаҳрининг 2030 йилгача бўлган давр учун Бош режасини ишлаб чиқишни якунлаб, уни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этиши зарур”, – деб таъкидлашди республика Иқтисодиёт вазирлигида.

Дастурнинг асосий йўналишлари сирасига мелиоратив-ирригация тармоқларини такомилаштириш, шаҳарнинг архитектура-режалаштириш қиёфасини янгилаш ва шаҳар қиёфасига мос янги майдон ва хиёбонлар барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш орқали архитектура ансамбллари ташкил этиш ва боғларни ободонлаштириш кабилар киради. Бундан ташқари, йўл транспорт ва инженерлик-коммуникация инфраструктураси ҳам жиддий модернизация қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: