Ўзбекистонда Hyundai юк машиналари ва автобусларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Жанубий Кореянинг Evergreen Motors компанияси ўртасида Ўзбекистонда Hyundai юк машиналари ва автобусларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биз кичик, ўрта ва оғир юк кўтарувчи тўлиқ моделлар қаторини, шаҳар, шаҳарлараро ва туристик автобуслар, махсус техникаларни ишлаб чиқариш ниятидамиз. Лойиҳанинг умумий қиймати $200 млн”, – деб таъкидлашди KiaMotors Uzbekistan компаниясида.
Шунингдек, KIA ва Hyundaiнинг МДҲдаги расмий дистрибьютори бўлган Evergreen Motors юк ортгич машиналарни ишлаб чиқаришни ҳам ташкил қилишни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати $50 млндан ортиқ.


