Ўзбекистонда иқтисодиётда бандларнинг деярли ярмини аёллар ташкил қилади

Дата: 19:36, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иқтисодиётда бандларнинг деярли ярмини аёллар ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Бугунда Ўзбекистон аёллари мамлакатни мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда иқтисодиёт турли тармоқларида бандлар орасида аёллар улуши 48%, ишлаб чиқаришда 28,3%, қишлоқ хўжалигида 37% тенг. Ижроя ҳокимиятидаги аёллар улуши 2005 йилдаги 3,4%дан 2015 йилда 19% кўпайди. Халқ таълимида бу кўрсаткич 71,3%, соқлиқни сақлашда 62,1% ташкил этади”, - дейилади Аёллар жамоат ташкилотларининг Тошкентда бўлиб ўтган форумидан олинган хабарда.

Сиёсий партияларда аёллар фаоллигининг оширши кузатилмоқда. Ҳозирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партиясида аёлларнинг ялпи улуши 37%, “Миллий тикланиш” Демократик партиясида 46%, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партиясида 51%, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясида 48% ташкил қилади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: