Ўзбекистонда ички авиарейсларга тарифлар оширилди

Дата: 17:00, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – 2 августдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Андижон, Фарғона, Наманган ва орт йўналишга реклама тарифларини ўзгартирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотига кўра, бир томонга ташув баҳоси йиғимларни ҳам қўшган ҳолда 22 EURни ташкил этади.

Тўлов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сўмларда Марказий банк курси бўйича авиачипта сотилган кундаги курс бўйича амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 21 июнда МАК юқоридаги йўналишлар бўйича ташувларининг якуний қийматини бир тарафга 17 EUR килиб белгилаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: