Ўзбекистонда ички ҳаво рейслари 12% қимматлашади

Дата: 11:07, 14-07-2015.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ - 15 июлдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК)» мамлакат ичидаги йўналишлар тарифларини 12% оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК расмий сайтида хабар берилишича, тарифлар оширилиши маҳаллий рейсларда йўловчилар ташиш, юк ташувлари ва почта ташувларига тегишли бўлади.

Компания ички рейслар тарифларининг оширилишига ҳеч қандай изоҳ бермади. Айни пайтда халқаро ташувлар нархлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2012-, 2013- ва 2015- йилларда ички рейслар тарифларини маҳаллий йўловчилар оқимини кўпайтиришни рағбатлаштириш мақсадларида бир неча маротаба туширган эди.

Олдин хабар қилинганимиз каби, 2015 йилнинг I чораги якунлари бўйича МАК  575 минг  кишини манзилига етказган. Улардан 188 минги хорижга, 261 минги МДҲ мамлакатларига ва 125 минги маҳаллий йўналишларда ташилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: