Ўзбекистонда ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ёш чегаралари белгиланди

Дата: 17:04, 05-12-2017.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ёш чегаралари белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва улар хизматини ташкил қилиш тартибларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган. Ҳужжат Ўзбекистон ИИВ сайтида эълон қилинган. 

“Рядовой ва сержантлар таркиби, шунингдек, аёлларнинг хизматдаги энг юқори чегараси 50 ёш, офицерлар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёшни ташкил этади”, - дейилади хабарда.

 Айни пайтда, пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддати календарь ҳисобида тўлиқ 20 йилни ташкил қилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: