Ўзбекистонда “ички истеъмол учун” хом-ашё олиб келаётган тадбиркорларга енгиллик берилади

Дата: 21:06, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Божхона кодекси ва уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида “ички истеъмол учун” хом-ашё олиб келаётган тадбиркорларга енгиллик бериш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палатадан маълум қилишларича, лойиҳа лойиҳа барча турдаги божхона операцияларини қамраб олувчи қоидалар йиғини бўлади.

Янгиликлардан бири “ички истеъмол учун қайта ишлаш” божхона режими ҳисобланади. Ушбу режим ташқи иқтисодий фаолият тадбиркорлик субъектларига тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом-ашёни янада фойдали шартларда олиб келиш ва бу орқали ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имкон беради. Чунки хорижий мамлакатлар тажрибаси “ички истеъмол учун қайта ишлаш” хом-ашё харажатлари тайёр маҳсуло т олиб келиш харажатларидан оз бўлганда кенг қўлланишини кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: