Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш учун узун дам олиш кунлари тизими жорий этилди

Дата: 17:00, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш учун узун дам олиш кунлари тизими (Golden Week)  жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланган ҳолда.

Қўмита маълумотига кўра, узун дам олиш кунлари тизими (Golden Week) дунёнинг кўплаб давлатларида жойрий этилган. Айниқса, Golden Week Япония ва Хитойда оммалашган бўлиб, бу даврда кўпчилик мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади.

Олдин хабар берилгани каби, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ҳужжат мамлакат фуқароларига саёҳат қилиш ҳамда бой маданий-тарихий мерос ва ўзига хос табиий ресурслар  билан танишиш учун қўшимча имкониятлар беради.

Сурат манбаи: http://uza.uz/ru/tourism/vnutrenniy-turizm-i-molodezh--17-08-2017

Янгилик билан ўртоқлашиш: