Ўзбекистонда ИД ёлловчиси устидан суд бошланди

Дата: 14:27, 28-11-2014.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди Ўзбекистон фуқаросини “Исломий давлат” (ИД) террористик ташкилоти таркибида жанговор ҳаракатларда иштирок этиш ва унинг тарафдорларини ёллаш айблови бўйича ишни кўриб чиқишга киришди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги Шахрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи 27 яшар Нодир Жавлиев Уфа шаҳрига ишлашга боради ва бу ерда диний экстремистлар таъсирига тушиб қолади. Кейинчалик у “Туркистон Ислом ҳаракати” террористик ташкилотига аъзо бўлади ва Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаркатларда қатнашади”, – дейилади жума куни маҳаллий нашрларда эълон қилинган тергов материалларида.

Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари материалларида Н. Жавлиев октябрда Фарғона водийсида ушланганда унинг ёнидан экстремистик ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вазиятни барқарорсизлантиришга чақирган видеоматериаллари ёзилган флешка топилганлиги кўрсатилади.

Тергов маълумотларига кўра, Н. Жавлиев янги тарафдорлар топиб, Сурия ва Ироққа қайтишни режалаштирган бўлган. Жиноий қонунчиликка мувофиқ, террористик фаолиятда иштирок этиш Ўзбекистонда 7 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сентябрда ЎИҲ раҳбари Усмон Ғозий ушбу ташкилотнинг ИДга қўшилгани ҳақида маълум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, сентябрда Сурияда халқаро коалиция кучлари авиазарбаси натижасида ИД томонида жанг қилган 17 Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: