Ўзбекистонда ИДга қўшилишни режалаштирган кишилар гуруҳига ҳукм ўқилди

Дата: 12:06, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди Пайариқ туманида истиқомат қилган олти кишини Сурияга “Ислом давлати” жангарилари томонидан туриб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун кетишни режалаштиргани учун жазога ҳукм қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самарқанд вилоят суди Пайариқ туманида истиқомат қилувчи Азизхон Носиров ва Равшан Пўлатовлар “Адбулло” исмли Қирғизистон фуқаросидан  электрон манбада экстремистик материалларни олган ҳолда атрофдагиларни шариат қоидаларига амал қилишга фаол равишда чақира бошлашган”, – деб таъкидлашди судда.

Маълум қилинишича, кейинчалик, улар радикал экстремизм ғояларини ўрганиш ва тарғиб қилишга Сардор Сайдалиев, Музаффархон Маҳмудов, Ҳасан Пўлатов ва Камола Абдуллаеваларни ҳам жалб қилишган ҳамда улар билан биргаликда Сурия ҳудудидаги тўдаларга қўшилишни режалаштирганлар.

 Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари юқоридаги шахслардан кўп миқдордаги экстремистик адабиётлар, Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида ислом давлати қуриш зарурлиги ҳақидаги маърузалар бўлган компьютер ва электрон манбаларни олиб қўйганлар.

Гумондордорлар судда ўз айбларини тўлиқ тан олганлар. Кўриб чиқилган материаллар асосида юқоридаги шахсларга 6 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳуқми чиқарилди. Камола Абдуллаева эса икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: