Ўзбекистонда икки газ қувурини биттага бирлаштириш режалаштирилмоқда

Дата: 16:59, 22-06-2016.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Хоразм вилоятида Газли-Нукус ва Бухоро-Урал магистрал газ қувурларини бирлаштирувчи газ қувури қуриш учун бурғулаш ишлари бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекнефтегаз” МХК хабар беришларича, 2015-2017 йилларга мўлжалланган лойиҳанинг қиймати 120 млрд сўмни ташкил қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудидан ўтадиган мазкур газ қувурининг узунлиги 74 километрни ташкил этади.

Икки йирик газ магистралини боғлайдиган ушбу тармоқ 52 канал, коллектор, автомобиль ва темир йўлларни кесиб ўтади.

Газ магистралларининг бирлаштирилиши газ ташиш тизимидаги босимни оширишга имкон беради. Ушбу мақсадларда “Урганч-2” газ тақсимлаш станция барпо этилди.

Эслатиб ўтамизки, газ қувури мамлакат раҳбарининг 2012 йил 6-декабридаги “Урганч шаҳри бош режасини амалга ошириш, Хоразм вилоятини ободонлаштириш ва  аҳолини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш чоралари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ амалга топширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: