Ўзбекистонда икки касб байрами таъсис этилди

Дата: 13:56, 14-12-2018.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси сенаторлари 17 ялпи мажлисда Ўзбекистонда икки касб байрамини тасдиқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Қайд этилишича, 26 январ куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб, апрел ойининг биринчи якшанбаси эса Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни этиб белгиланмоқда.

 

Сурат манбаи: https://liter.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: