Ўзбекистонда икки киши Қозоғистонда одам савдоси билан шуғулланганлик учун қамалди

Дата: 17:54, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда икки киши Қозоғистонда одам савдоси билан шуғулланганлиги учун 8 йилдан қамалди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

“Кишиларни Қозозистонга алдаб ишга жўнатган икки Ўзбекистон фуқаросининг ҳар бири 8 йилдан қамалди”, - деб ёзади душанба куни ўзбек ОАВлари.

Жиноят иши материалларидан маълум бўлишича, озодликдан маҳрум этилган шахслар уч воега етмаган йигитни Алматига олиб кетиб, бу ердаги нонвой хоналардан бирида текинга ишлашга мажбур қилганлар.

“Кейинчалик мигрантлар ватанларига қочиб кетишга муваффақ бўлганлар ва бу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилганлар”, - дейилади мақолада.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Россияда расман 2,2 млн. ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: