Ўзбекистонда икки ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари учун инфляция даражасининг пасайиши кузатилди

Дата: 16:27, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қаторасига икки ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари учун инфляция даражасининг пасайганлиги кузатилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йилнинг биринчи чорагида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши умумий тенденциясига қарамай, 2018 йил декабрига нисбатан (6,4%) ҳар ой нархлар ўсиш суръатларининг пасайиш тенденцияси билан тавсифланади. Шундай қилиб, агар январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,8 фоизга ўсган бўлса, кейинги ойларда нархлар 2 фоизга (февралда) ва 1,5 фоизга (март) ортди”, - дейилади Давлат статистика қўмитаси маълумотлари хабарида.

Таъкидланганидек, 2019 йил март ойида озиқ-овқат маҳсулотларидан мева-сабзавот ва сут маҳсулотлари (ҳар ой 4,5% ва 1,5%) нархининг ўсиши бўйича етакчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, тухум нархлари икки ойга кетма-кет (февралда 0,2%, мартда эса - 1,2%) пасайган.

Умуман олганда, йил бошидан буён озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 17,7 фоизга, шу жумладан, мева маҳсулотилари 21,9 фоизга, сабзавотлар 20,5 фоизга, картошка 1,3 фоизга ошди. Бундан ташқари, нархлар ўсиши даражасига кўра, 2018 йил декабрига нисбатан сут маҳсулотлари (8,1%) ва умумий овқатланиш (8,0%) ошганлиги кузатилади.

Умуман, март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга ўсди. 2018 йил охирига нисбатан озиқ-овқат нархлари ўртача 6,4 фоизга ошди.

Сурат манбаи: news.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: