Ўзбекистонда икки ой ичида 236 та янги мобил алоқа база станциялари ишга туширилди

Дата: 12:33, 12-12-2019.

Тошкент. 12 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда икки ой ичида 236 та янги мобил алоқа база станциялари ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2019 йилда "Ўзбектелеком" АК "Ўзмобайл" филиали антенна-мачтали иншоотлар қурилиши ва янги база станциялари ишга туширилишини фаол давом эттирмоқда. Энг кўп янги объектлар қишлоқ жойларда – маҳалла ва қишлоқларда жорий этилмоқда. Октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон бўйлаб 84 объектда 236 та янги UzMobile GSM база станцияси ишга туширилди", - дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, UzMobile CDMA тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун 1х ва EVDO технологиялари бўйича 5 та объектда янги база станциялари ўрнатилди. 9 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб 1240 та объектда UzMobile GSM 3297 та янги база станцияси ишга туширилди, шундан 800 дан ортиқ қишлоқ жойларда жойлашган.

Сурат манбаи: mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: