Ўзбекистонда икки вилоят ИИБ бошлиқлари тайинланди

Дата: 12:20, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Хоразм ва Бухоро вилоятларида ички ишлар бошқармалари (ИИБ) бошлиқлари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Постда” газетаси маълумотларига кўра, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Шавкат Раҳмонов, Бухоро вилояти ИИБга подполковник Шуҳрат Алиев тайинланди.

Бундан ташқари, яна икки вилоятда ИИБ бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари ҳам тайинланди. Андижон вилоятида мазкур лавозимни подполковник Сирожиддин Назирхонов, Наманган вилоятида эса подполковник Омонжон Тожибоев эгаллади.

Тошкент вилояти ИИБда бошлиқнинг биринчи ўринбосари – Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Саидкарим Алимов тайинланди.

Эслатиб ўтамизки, 18 мартда олдин Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган Рустам Жўраев Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган эди.


Янгилик билан ўртоқлашиш: