Ўзбекистонда икки йирик блок яратилиши ҳақидаги битим якунланиш босқичида – “Росатом” раҳбари

Дата: 15:10, 05-07-2018.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда икки йирик блок яратилиши ҳақидаги битим якунланиш босқичида, деди “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТАССнинг маълум қилишича, у бу ҳақида РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувда айтиб ўтган.

Лихачевнинг қайд этишича, яқин орада давлат корпорацияси янги мамлакатлар билан АЭС қуриш бўйича шартнома тузишни режалаштирмоқда. “Ҳозирда “Росатом” дунёдаги атом станциялари қурилиши бозорининг 67% эгаллайди”, - деб таъкидлади у.

Лихачевнинг сўзларига кўра, ҳозирда буюртмалар портфели $133 млрддан зиёд. “Бугунги кунда 35 энергоблоклар шартнома ва ҳукуматлараро битимлар сифатида тузилган, бу дунёдаги атом станциялари қурилиши бозорининг 67%”, - деб таъкидлади Лихачев.

 

Сурат манбаи: https://ria.ru/atomtec/20161005/1478572249.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: