Ўзбекистонда Иккични жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофоти берилади

Дата: 09:49, 10-03-2015.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “1941-1945 йилги уруш қатнашчиларини раҳбатлантириш тўғрисида”ги фармонни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронлари 700 минг сўм миқдорда бир марталик пул мукофоти оладилар”, – деб таъкидланади хужжатда.

Юқоридаги Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

$1 = 2472,34 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: