Ўзбекистонда иккиламчи автомобиль бозорида нархлар учдан бирга пасайди

Дата: 16:25, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иккиламчи автомобиль бозорида нархлар автомашина маркаси ва босиб ўтган масофасидан келиб учдан бирга пасайди, деб ёзади маҳаллий Анхор.уз нашри.

Бунга асосий сабаблардан бири GM Uzbekistan автомобилларининг бош бозори бўлган Россияда (экспортнинг 90%) маҳаллий машиналар утилизациясига устиворлик берилиб, кўплаб ўзбек автомобиллари ички бозорга қайтиб олиб келинганидир.

Ўтган йили Россияда ўзбек машиналарининг савдолари 2013 йилгдагига қараганда деярли 40% пасайди. GM Uzbekistanнинг биронта машинаси энг кўп сотилган 25 автолар рўйхатига кирмади.

Қозоғистонда ҳам шунга яқин вазият кузатилмоқда. Жиҳозлаш бўйича техник регламент ўзгариши муносабати билан GM Uzbekistanнинг сотувлари 2014 йилда Қозоғистонда ярмига пасайди.

Шулардан келиб чиқиб, Anhor.uz муаллифи маҳаллий автомобиллар нархлари аввало иккиламчи бозорда, кейинчалик бирламчи бозорда ҳам пасайишини тахмин қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги автомобиллар янги машиналардан қиммат бўлган ноёб ҳолат юзага келган. Бунга сабаб маҳаллий янги автомобилларни фақат навбат орқали олдиндан ҳақ тўлаб сотиб олиш мумкинлигидир. Бундай йўл билан олинган машинани кейинчалик салондаги баҳосидан бир неча минг доллар қимматга сотиш мумкин эди, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: