Ўзбекистонда иккинчи Rally Muynak пойгаси бўлиб ўтади

Дата: 14:33, 01-04-2016.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 7-13 майда Ўзбекистонда иккинчи Rally Muynak пойгаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Rally Muynak лойиҳаси иштирокчиларини Самарқанд, Бухоро, Хива ва Мўйноқ каби қадим шаҳарлар бўйлаб автосаёҳат кутади. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Ўзбекистонда ички туризм ва автосаёҳатларни оммалаштиришдан иборат”, - деб таъкидлашди ралли ташкилий қўмитасида.

Юқоридаги шаҳарлар билан бирга бир ҳафталик Rally Muynak автопойгаси иширокчилари Нуротадаги Чашма мажмуи ва Исқандар Зарқайнарнинг “Нур”қалъаси қолдиқларини ҳам бориб кўрадилар.

Ралли маршрути Қизил-Қум чўлидан Ҳайдаркўлга қадар, Аёз-Қала ва Амударё орқали ўтади. Манзил охирига пойгачиларни кемалар қабристони ва ўлкашунослик музейи мавжуд бўлган афсонавий ва экзотик Мўйноқ шаҳри кутади.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили мамлакат тарихидаги биринчи Rally Muynak туристик саргузашт пойгаси 30 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтган эди.

Rally Muynak – Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб автомобилда саргузаштли саёҳатдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: