Ўзбекистонда иккинчи шакар заводи очилади

Дата: 15:15, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – “Ангрен” махсус саноат ҳудудида мамлакатдаги иккинчи шакар заводи очилади, дея хабар беради “Правда Востока” газетаси.
“Ангрен шакар” МЧЖ ҚК очилиши билан Ўзбекистоннинг шакарга бўлган эҳтиёжи тўлиқ мамлакатнинг ўз кучлари билан таъминланади. Завод қурилиши жуда қисқа муддатларда тугалланиши кутилмоқда, чунки заводга илк тамал тоши қўйилганига бир йил ҳам бўлгани йўқ.
Завод технологик ускуналарининг катта қисми зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлиб, бу уларнинг узоқ ишлашига кафолат беради. Хом-ашё ишлаб чиқариш линиясига махсус ер ости контейнерларида олиб келинади.
Завод ҳамма зарур нарса – электр қуввати, қоплар ва ҳ.к.лар билан ўзини-ўзи таъминлайди. Хусусан, қоп ишлаб чиқариш цехида йилига 10 млн. дона қоп ишлаб чиқарилади ва ортган маҳсулот ташқарига ҳам сотилади.
Бугунда Ўзбекистондаги ягона шакар заводи Хоразм вилоятида жойлашган бўлиб, у мамлакат эҳтиёжнинг 60% қоплайди. Янги корхона ишга тушгач бу ерда модернизация ишлари бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: