Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи ва ногиронларига 5 млн сўмдан тарқатилади

Дата: 11:27, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи ва ногиронларига 5 млн сўмдан тарқатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 000 000
(беш миллион) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгилансин”, - дейилади давлат раҳбари томонидан 16 апрелда имзоланган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонда.

Ушбу мукофот “9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида” тақдим этилмоқда.

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таъкидланган.

$1=8077,26 сўм

Сурат манбаи: http://uznews.uz/ru/article/8548

Янгилик билан ўртоқлашиш: